Собянин Россиядаги инфляциянинг сабабини муҳожирларнинг йўқлиги деб атади

0
827
Фото:ura.news

Мигрантларнинг етишмаслиги Россияда инфляциянинг ўсишига ёрдам берди. Бу ҳақда Москва мери Сергей Собянин маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, мамлакатда ўтган ёз қурилиш майдонларини икки ойга ёпиб, ободонлаштириш ва таъмирлаш ишларини тўхтатган. Оқибатда кўплаб муҳожирлар иш йўқлиги сабаб Россияни тарк этди.

«Бу ишчи кучи нархининг ошишига олиб келди ва қолган ҳамма нарсанинг нархи кўтарила бошлади. Меҳнат унумдорлиги пасайиб, иқтисодиёт ривожланмади. Инфляция эса ўсишда давом этмоқда. Марказий банк ставкаларини ошириш орқали инфляциянинг ўсиш даражасини секинлаштиришга ҳаракат қилди, аммо бу ҳаракатлар салбий натижа берди”, дейди Сергей Собянин.

Aввалроқ, Москва мэри Сергей Собянин коронавирус билан касалланиш камайгани сабабли пойтахтда карантин чораларини юмшатганди. Унинг сўзларига кўра, коронавирус пандемияси пойтахт бюджетига 600 миллиард рублдан зиёд зарар етказган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг