Исроил Сурияга ракета учириши оқибатида 19 нафар жангари ҳалок бўлди

0
1442
Фото: english.alarabiya.net

Исроил томонидан уюштирилган ҳаво ҳужумлари сабаб Суриянинг шарқида камида 19 нафар жангари ҳалок бўлди, деб хабар қилди пайшанба куни Инсон ҳуқуқлари бўйича Сурия Обсерваторияси. Ушбу жангчилар Эрон томонидан қўллаб-қувватланган.

“Пайшанба тонгида бўлиб ўтган ушбу ҳужумда Дейр Эззор вилоятидаги Албу Камол шаҳри яқинидаги Эрон томонидан қўллаб-қувватланган қуролли кучларга зарба берилган бўлиб, унда асосан чет эллик жангарилар ҳалок бўлди” деди Обсерватория.

Исроил камдан-кам ҳолларда ўзининг якка ҳолда уюштирган ҳужумларини тан олади. Аммо, Обсерватория Исроилни 21 ноябрдан бошлаб Суриядаги эронпараст кучларга қарши яна иккита ҳаво ҳужумини уюштирганликда айбламоқда.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг