Суданда парламент фракциялари ўтиш даври ҳукуматини тузиш бўйича дастлабки битимни имзолашди

0
2031
Манба: NRT English

Суданнинг ҳарбий раҳбарлари ва асосий мухолифат коалицияси якшанба куни конституциявий декларацияни имзолашди. Ушбу битим Суданда Умар ал-Башир ҳукумати ағдарилгандан кейин ўтиш даври ҳукумати тузилиши учун дастлабки қадам бўлди.

Башир ҳукумати апрель ойида ағдарилганидан кейин, ҳар икки томон ҳукумат шакли бўйича узоқ музокаралар олиб боришаётган эди. Шанба куни эса ушбу масала юзасидан келишувга эришдилар.

Якшанба кунги расмий маросимларда Африка Иттифоқи ҳамда Эфиопиядан вакиллар ҳам иштирок этишди. Эфиопиялик вакил Маҳмуд Дрирнинг таъкидлашича: «Келишув ўзаро тенгликни қўллаб-қувватлайди, ҳуқуқий демократик давлат тамойилларини кафолатлайди, ўз фуқароларининг манфаатларини ҳимоя қилади».

Томонлар келишувга якуний имзоларини 17 август куни Хартумда хорижий давлатлар раҳбарлари иштирокидаги маросимда имзолашлари кутилмоқда.

Музокаралардан хабардор манбаларга кўра, 18-август куни мамлакатни уч йил ўтиш даври давомида бошқарадиган суверен кенгаш таркиби эълон қилинади.

Хабарларга кўра, 20 август куни янги Бош вазир ва 28 август куни бошқа вазирлар номлари эълон қилинади. Вазирлар маҳкамаси ва суверен кенгаш 1сентабрда йиғилади, 3 ой ичида 300 кишилик парламентга сайловлар бўлиб ўтади. Асосий мухолифат коалицияси – Озодлик Кучлари ва Ўзгариш (ФФC) парламентда 67% ўринга эга бўлади, Башир билан боғлиқ бўлмаган бошқа сиёсий партиялар эса қолган 33 % ўринни эгаллайди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг