Туркия Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, 26 ноябрда мамлакатда коронавирус сабаб дунёдан ўтганларнинг кунлик сони рекорд даражада кўпайиб, 174 кишининг ўлгани қайд этилди. Бу билан вирус қурбонларининг умумий сони 13 014 тага етган.
Шунингдек, Туркияда пайшанба куни коронавирусга чалиниш бўйича ҳам кунлик энг юқори кўрсаткич қайд этилди. Бу мамлакатда ўтган сутка давомида 29 132 кишига CОVID-19 ташхиси қўйилган. Пайшанба кунги статистикада коронавирусни аломатларсиз ўтказаётган беморлар ҳам қўшиб ҳисобланган.
Туркия ҳукумати июл ойидан бери CОVID-19 ни аломатларсиз ўтказаётган одамларни касаллар сонига қўшмаётганди. Бу эса кўплаб танқидларга учраган. 25 ноябрдан бошлаб Туркияда шундай беморлар ҳам умумий статистикага қайта киритила бошланди.