Ўзбекистонда «Чироқчи» эркин иқтисодий зонаси ташкил этилади

0
1783
Фото: www.pv.uz

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Чироқчида эркин иқтисодий зона (ЭИЗ) ташкил этиш тўғрисидаги фармонга имзо чекди. Бу ҳақида «РEГНУМ» нашри хабар бермоқда.

ЭИЗ Қашқадарё вилоятининг ишлаб чиқариш ва ресурс салоҳиятини ҳар томонлама ривожлантириш учун қулай шарт-шароитларни яратиш, минерал хом ашё ва қишлоқ хўжалиги ресурсларини қайта ишлаш учун юқори технологияли ва экспортга йўналтирилган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этишга тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш ва шу асосда минтақанинг экспорт салоҳиятини ошириш, янги иш ўринлари яратиш мақсадида ташкил этилган.

Тўғридан-тўғри хорижий ва ички инвестицияларни жалб қилиш, маҳаллий хомашё асосида юқори технологияли маҳсулотларни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни стандартлаштириш, сертификатлаш ва этикетлаш бўйича илмий ва ишлаб чиқариш марказларини яратиш «Чироқчи» ЭИЗнинг асосий вазифалари ва фаолияти сифатида белгиланган.

«Чироқчи» ЭИЗ фаолияти муддати 30 йилни ташкил этади, кейинчалик уни узайтириш имконияти мавжуд», дейилади қарорда.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг