Испания пойтахтида карантин чекловлари қисман бекор қилинади

0
1849
Фото: Reuters

Испания ҳукумати пойтахт Мадридда коронавирус тарқалиши камайгани туфайли карантин чекловларинининг баъзисини 25 майдан бошлаб бекор қилади, дея хабар берди Мадриддаги соғлиқни сақлаш ташкилоти жума куни.

Испания май ойининг бошида карантиндан босқичма- босқич чиқишни бошлаганди. Айни пайтда Мадриддаги чекловлар Испаниянинг бошқа ҳудудлари билан бир хил.

Мадридда душанбадан бошлаб барлар ва ресторанлар ўзларининг ташқаридаги майдонларида мижозларга хизмат кўрсатишлари мумкин бўлади. Шунингдек, одамларнинг кўпи билан ўн киши бўлиб тўпланишларига рухсат берилади.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг