Бу АҚШдаги иккинчи муваффақиятли вакцина синовига айланмоқда. Бунгача Pfizer компанияси Германиянинг BioNTech компанияси билан тайёрлаган вакцинанинг учинчи босқич синов натижалари 90 фоиз самарали чиққани эълон қилинганди.
Moderna муваффақиятли натижаларга қарамасдан, камида 2021 йилнинг баҳорига қадар вакцина оммавий фойдаланиш учун ишлаб чиқарилмаслигини маълум қилган.