Кўкрак саратонига даво топилганга ўхшайди

0
1773
Фото: platforma.uz

Дунёнинг манаман деган олимлари коронавирусга қарши вакцина яратамиз, деб жуда кўп овора бўлишди. Шундаям ҳали амалий натижани кўрганимиз йўқ. Бироқ шу кунларда бошқа бир оламшумул янгилик бор. Агар тажрибалар тасдиғини топса, ер юзида яна бир ўта хавфли касалликнинг давоси топилади.

Австралиялик олимларининг айтишича, асалари заҳри лаборатория шароитида бир соатдаёқ ашаддий кўкрак саратони тўқимасини ўлдирган. Заҳар ва унинг таркибидаги мелиттин моддаси даволаш ўта қийин бўлган икки хил саратон — учлик манфий ва HER2 оқсили бўлган саратон ҳужайраларига қарши қўллаб кўрилган.

Айни тажриба келажакда кўкрак саратонига қарши асалари заҳрини даво сифатида қўллаш эҳтимолини ўртага чиқаради. «Nature Precision Oncology» журналининг ёзишича, кашфиёт «ҳаяжонли» дея таърифланган, аммо олимлар ҳали яна синовлар ўтказилиши кераклигини айтишмоқда.

Асалари заҳари меланома каби бошқа тур саратонларга қарши яхши ишлаши аввал тасдиқланган. Австралиялик олима Киара Даффи асалари заҳри устидаги тадқиқотни бошқармоқда. Тадқиқотда 300 асалари ва тоғ тукли арисидан олинган заҳар синаб кўрилган.

— Асаларидан олинган экстракт «жуда кучли» бўлиб чиқди, —дейди тадқиқот етакчиси 25 ёшли олима Киара Даффи. — Заҳарнинг бир концентрацияси бир соатда бошқа ҳужайраларга зарар бермаган ҳолда саратон ҳужайраларини ўлдириши аниқланди. Аммо дозанинг оширилишига мос тарзда заҳарлилик даражаси ҳам ошиб борган.

Тадқиқотчилар мелиттин бирикмасининг ўзи саратон ҳужайраларининг кўпайиши олдини олишга самарали таъсир қилишини аниқлаган. Мелиттин асалари заҳарида табиий мавжуд бўлади. Аммо уни сунъий йўл билан ҳам олиш мумкин.

«Аксар бирикмалар кўкрак саратони ҳужайраларини лабораторияда ёки сичқонларда ўлдираверади. Бироқ бу кашфиётлардан клиник амалиётларда ниманидир ўзгартиришга етиб боргунча анча йўл босиш керак».

Манба

 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг