Ироқда намойишчилар Эрон консуллиги биносини ёқиб юбордилар

0
2272
Manba: Middle East Eye

Чоршанба куни Ироқнинг жанубида жойлашган Нажаф шаҳрида намойишчилар Эрон консуллиги биносига ўт қўйишди. Бу ҳақда мамлакат полицияси хабар берган. Бино ичидаги одамлар ёнғиндан олдин эвакуация қилинган ва ҳеч кимга зарар етмаган. Бу ҳодисадан сўнг шаҳарда комендантлик соати эълон қилинган.

Ҳозирда минглаб Ироқликлар ҳукумат истеъфосини талаб қилиб намойишлар ўтказмоқдалар. Улар амалдаги ҳукуматни корpупсия ва  бошқа мамлакатларга, хусусан қўшни Эронга қарам бўлганликда айбламоқдалар. Бу мамлакатда Эрон ҳомийлигидаги партия ва ҳарбий кучлар йетакчилик қилади. Шу пайтгача намойишларни бостиришда ҳукумат кучлари томонидан 300 дан ортиқ инсонлар отиб ташланган.

Manba

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг