Индонезияда AstraZeneca компаниясининг вакцинасидан фойдаланишга рухсат берилди.

0
1164
Фото:(Reuters)

Индонезияда AstraZeneca компаниясининг CОVID-19 вакцинасидан фавқулодда фойдаланишга рухсат берилди. Бу ҳақда Индонезия озиқ-овқат ва дори-дармон агентлигининг бошлиғи Пенни К. Лукито сешанба куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилган.

Индонезияга CОVAX глобал вакцина дастури асосида душанба куни бир миллиондан ортиқ дозадаги вакцина олиб келинди. Шунингдек, Жанубий-Шарқий Осиёда жойлашган ушбу мамлакат ҳозиргача Хитойнинг SinovaBiotech компанияси томонидан ишлаб чиқарилган вакцинадан 38 миллион дозасини қабул қилиб олган. Индонезияда январь ойидан оммавий эмлаш бошланган.

Индонезия Осиёдаги коронавирус энг кўп тарқалган мамлакатлардан бири бўлиб, бу ерда ҳозиргача 1 386 556 киши CОVID-19 га чалинган ва уларнинг 37 547 нафари вафот этган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг