Сунъий интеллект яратган санъат асари баҳс-мунозараларга сабаб бўлди (видео)

0
556
Фото: Reuters

АҚШнинг Колорадо штати ярмаркасида 39 ёшли Жейсон Аллен исмли дизайнер сунъий интеллект ёрдамида яратган санъат асари билан «рақамли санъат ва рақамли манипуляция қилинган фотография» тоифасидаги ўндан ортиқ тасвирлар ичидан биринчи ўринга муносиб деб топилди. Ва 300 доллар пул мукофоти билан тақдирланди.

Шундан сўнг танқидчилар ўртасида тасвир юзасидан баҳс-мунозаралар авж ола бошлади. Танқидчилар матндан тасвирга ўтиш тизими инсон рассомларнинг ҳаётига таҳдид солади деган хулосага келган.

Бундан ташқари, кўпчилик ижтимоий тармоқларда санъат асарига нисбатан ғазабланиб, бу эътиборга сазовор санъат асари одамлар томонидан қилинган машаққатли меҳнатни қадрсизлашини таъкидламоқда.

Маълумот учун, ғолиб бўлган санъат асари матн сатрларини ҳайратланарли даражада реал графикага айлантирадиган сунъий интеллект воситаси ‘Midjourney’ ёрдамида яратилган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг