Самара ва Ростовдаги ўзбек мигрантлари лагерлари ёпилди — у ерга тўпланган барча ватандошлар Ўзбекистонга олиб келинди

0
1052
Фото: www.migrant.mobi

29 сентябрь ҳолатига кўра, Самара вилоятининг «Кинел», Ростов вилоятининг «Первомайская» ва «Лихая» темир йўл станциялари яқинида Ўзбекистон фуқароларининг тўпланиши кузатилмаяпти, деб маълум қилди Ташқи ишлар вазирлиги.

Хабар қилинишича, тўпланган барча фуқаролар автобус рейслари ва «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг махсус поездлари орқали ватанга қайтарилган. Шу муносабат билан ушбу станциялар яқинидаги махсус вақтинчалик лагерлар айни пайтда ёпилган.

Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқлар ва мессенжерларда Россия-Қозоғистон чегараси 1 октябрдан очилиши ва Россиядаги Ўзбекистон фуқаролари Қозоғистон орқали ватанга қайтишлари мумкинлиги ҳақидаги ёлғон хабарлар тарқалмоқда. Бундан ташқари, йўловчи ташиш билан шуғулланадиган айрим шахслар шахсий автомобиль воситаларида Ўзбекистонга қайтиш тўғрисида турли эълонлар тарқатмоқда.

“Ҳамюртларимиздан бу каби ёлғон хабарларга ишонмасликларини сўраймиз. Россия ва Қозоғистон ўртасидаги автомобиль чегаралари томонлар ушбу масала бўйича махсус қарор қабул қилгунга қадар чет эл фуқаролари учун ёпиқ қолиши ҳақида маълум қиламиз.

Ҳозирда Ватанга қайтиш истагидаги Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун авиа, темир йўл ва автобус чартер қатновлари ташкил этилмоқда. Ушбу рейсларга чипталар онлайн тарзда сотилмоқда”, – дейилади ТИВ ахборотида.

Манба: Migrant

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг