Идлибда сулҳ тузилди

0
1996
Манба: kaztag.kz

Сурия давлат оммавий ахборот воситалари пайшанба куни мамлакатнинг шимоли-ғарбидаги исёнчилар билан ўт очишни тўхтатиш бўйича сулҳ тузилганлиги ҳақида хабар беришди.

Исёнчилар бу сулҳ ҳақида ҳеч қандай изоҳ бермадилар.

Сўнги кунларда Сурия ҳарбий кучлари, Россия томонидан қўллаб-қувватланган ҳужум пайтида, баъзи жойлар эгаллаб олди.

Сурия армияси сўнгги икки кун ичида Хама қишлоқларидаги бир неча қишлоқларни, далаларни ва тепаликларни ҳам эгаллаб олди.

Суриянинг шимоли-ғарбий қисмида апрел ойи охиридан бери давом этаётган зўравонликлар 400 дан ошиқ тинч аҳолининг ҳаётига зомин бўлди ва 440 мингдан ошиқ одам Туркия чегарасига қочишга мажбур бўлди, деди БМТ расмийси.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг