АҚШ Ҳиндистонни Эронга қарши санкциялар қўллагани учун олқишлади

0
2078
Манба: Anadolu agentligi

Вашингтон расмийларига кўра, Ҳиндистон Эронга қарши санкцияларини бажаргани учун АҚШнинг мақтовига сазовор бўлди.

«Биз Ҳиндистон сингари буюк дўст ва шеригимизни Эрон ва Хитой сингари унчалик яхши ривожланмаган мамлакатларни ўрнига Қўшма Штатлани бизнес шерик сифатида танлаганидан жуда мамнунмиз». деди АҚШнинг юқори мартабали мулозими, Ҳиндистон ОАВга берган интервюсида.

Ушбу баёнот АҚШнинг Эрон ташқи ишлар вазирига қарши санкцияларини кучайтиргандан сўнг пайдо бўлди.

Ўтган йил ноябр ойида АҚШ Эронга қарши қаттиқ иқтисодий санкцияларни киритди. Бу ўз иттифоқчилари ва бошқа давлатларни Теҳрон билан савдо-сотиқни, айниқса нефт сотиб олишни тўхтатишга ундайди.

Шунингдек, Ҳиндистон Эроннинг Чабаҳар портини қуриш учун ажратадиган маблағларни 2019-20 йилларда 1,5 миллиард рупий (21,8 миллион доллар) дан 450 миллион рупигача (6,5 миллион доллар) қисқартирди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг