Америка Қўшма Штатлари ва Хитой савдо келишувининг биринчи босқичи «якунланмоқда», деб хабар беради Reuters 25 октябрь куни.
АҚШ Савдо ваколатхонаси вакили Роберт Лайтайзернинг баёнотига кўра, томонлар «муайян масалалар бўйича олдинга силжишган» ва «давом этаётган мунозараларни давом эттирадилар».
АҚШ ва Хитой ўртасидаги савдо келишувининг биринчи босқичи 11 октябрь куни эълон қилинди. Келишув ноябрь ойининг ўрталарига қадар «якунланади».