Hyundai Motor Co (005380.KS) пайшанба куни ўзининг биринчи электр седани Ioniq 6 ни сотувга чиқарди.
Маълумотларга қараганда, у Teslaнинг энг кўп сотиладиган Model 3 седанига асосий рақиб бўлиши мумкин. Hyundai Motor Company шу йилнинг январь-май ойларидаги ҳисоб бўйича жаҳон миқёсида иккинчи йирик электр транспорт диспетчер ҳисобланади.
Ioniq 6 нинг Жанубий Корея бозоридаги нархи 55 миллион (41 949,51 доллар) дан 65 миллион вонгача бўлиши режалаштирилган. Hyundai электр седани тахминан 610 километр (380 миля) масофани бемалол босиб ўта олади.
Ioniq 6 бу йил Жанубий Кореяда сотувга чиқарилади. Келаси йил эса уни АҚШ бозорида ҳам учратиш мумкин.