“Жинни бўлганмисан?” Эрдоған Франция президентини кескин танқид қилди

0
2584
Reuters

Жума куни Туркия президенти Тойиб Эрдўған Франция президенти Эммануэл Макронни НАТО “ўляпти” деб айтган сўзлари учун кескин танқид остига олди.

«Мен Туркияда туриб жаноб Макронга мурожаат қиляпман ва буни НАТО йиғилишида ҳам айтаман:  Сиз миянгизни текширтиришингиз керак» деди Эрдоған.

Бу воқеа Франция ташқи ишлар вазирлигининг кескин норозилигига сабаб бўлди. Париждаги Туркия элчисидан ушбу «ҳақоратлар»га изоҳ талаб қилинган.

Маълумот учун, Туркия ва Франция президентлари 4 декабрь куни Британияда бўлиб ўтадиган НАТО раҳбарларининг трансатлантик иттифоқ саммитида учрашишади.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг