Байден нефть ва Қошиқчининг ўлдирилиши билан боғлиқ кескинлик фонида Саудия Арабистонига йўл олди

0
543
Фото: Reuters

Президент Жо Байден жума куни Саудия Арабистони билан энергетика, инсон ҳуқуқлари ва хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилади. Ваҳоланки, ўз пайтида АҚШнинг ўзи “якка махов” қилишга ваъда қилган мамлакат билан орадаги муносабатларни қайта тикламоқчи, деб ёзмоқда Reuters.

Оқ уйнинг маълум қилишича, Байден Жиддадаги қироллик саройида Саудия қироли Салмон бин Абдулазиз билан икки томонлама учрашув ўтказади, кейин президент ва унинг жамоаси саройда МБС номи билан танилган валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон ва Саудия Арабистони вазирлари билан ишчи учрашув ўтказади.

Энергетика ва хавфсизлик манфаатлари АҚШ президенти ва унинг ёрдамчиларини дунёдаги энг йирик нефт экспортчиси ҳамда Россия ва Хитой билан алоқаларини мустаҳкамлаган минтақавий давлат бўлган қиролликни изоляция қилмасликка қарор қилган кўринади.

АҚШ расмий вакили жума куни Reuters агентлигига, Вашингтон Саудия Арабистонидан нефт қазиб олишни зудлик билан оширишини кутмаётганлигини ва Қўшма Штатлар ОПEК+ гуруҳининг 3 август куни бўлиб ўтадиган навбатдаги йиғилишида қандай қарор қабул қилишини диққат билан кузатишини айтди.

Ташриф давомида ҳатти- харакатлар тили ва риторика қаттиқ назорат қилинади. Чунки, ўз пайтида АҚШ разведкаси айнан МБС 2018 йилда Вашингтон Пост шарҳловчиси Жамол Қошиқчининг ўлдирилишини тўғридан-тўғри маъқуллаган, деган хулосага келган эди. Валиаҳд шаҳзода эса суиқасдга алоқадорлигини рад этиб келади.

Оқ уй маслаҳатчилари Байден қиролликнинг амалда ҳукмдори бўлган шаҳзода билан қўл бериб кўришадими ёки йўқми, бу ҳақида баёнот беришдан бош тортдилар. Байден шанба куни Қизил денгиз бўйидаги Жидда порт шаҳрида бўлиб ўтадиган саммитда кенгроқ даврадаги араб етакчилари билан учрашади.

«Президент ўнлаб раҳбарлар билан учрашади ва уларни олқишлаб қолади «, деди Байден маъмуриятининг юқори мартабали расмийси журналистларга.

Байденнинг Яқин Шарққа сафари бошида расмийлар у КОВИД-19 га қарши эҳтиёт чораси сифатида қўл бериб кўришиш каби яқин алоқалардан қочишини айтишди. Аммо президент Исроилда бўлган пайтда қўл бериб кўришиш маросимида иштирок этди.

Байден пайшанба куни берган баёнотида, унинг Қошиқчи ўлдирилиши бўйича позицияси «мутлақо» аниқ эканлигини айтди. Байден икки йилдан камроқ вақт олдин журналистнинг ўлдирилишидан кейин ва президентлик сайловолди кампанияси пайтида ўзининг «якка моховлик» ҳақидаги изоҳини берган эди.

Байден Саудия Арабистонида инсон ҳуқуқлари масаласини кўтаришини айтди, лекин унинг раҳбарлари билан Қошиқчи ўлдирилишини муҳокама қилиш ёки қилмаслигини аниқ айтмади.

Саудия Арабистонининг АҚШдаги элчиси Рима бинт Бандар Ал Сауд АҚШнинг Politico журнали учун ёзган мақоласида қиролликнинг суиқасддан нафратланишини тасдиқлаб, буни даҳшатли ваҳшийлик деб атаган эди ва бу воқеа АҚШ-Саудия ўртасидаги алоқаларини белгиламаслигини ҳақида таъкидлаб ўтганди.

Унинг сўзларига кўра, муносабатларни «эскирган ва редукционистик» нуқтаи назардан келиб чиқиб, “хавфсизлик учун нефт бериш” парадигмасидан ҳам қарамаслик керак экан.

«Дунё ўзгарди ва барчамиз дуч келаётган экзистенциал хавфларни, жумладан, озиқ-овқат ва энергия хавфсизлиги ва иқлим ўзгаришини АҚШ ва Саудия Арабистони ўртасидаги самарали иттифоқсиз ҳал қилиб бўлмайди.», дейди элчи.

Қўшма Штатлар Саудия Арабистони ва унинг ОПEК бўйича ҳамкорлари бензиннинг юқори нархини пасайтириш ва АҚШнинг қирқ йилликдаги энг юқори инфляциясини пасайтириш учун кўпроқ нефт ишлаб чиқаришини кўришни истайди.

Ар-Риёд Россия билан ОПEК+ нефт иттифоқини мустаҳкамлаган ҳолда, Вашингтон билан муносабатларни яхшилашга интилаётгани учун ўзаро мувозанатлаши керак бўлмоқда.

«ИНҚИЛОБИй» ҲАРАКАТЛАР

Байден ўз сафари давомида тинчликни рағбатлантиради ва интеграциялашган Яқин Шарққа интилади, деди маъмурият расмийси. Мавзулар орасида Яман бўйича сулҳни мустаҳкамлаш, энергия бозорларидаги “мувозанат” ҳамда 5G ва 6G соҳасидаги технологик ҳамкорлик киради.

Ташриф олдидан Саудия Арабистони ўз ҳаво ҳудудини барча авиаташувчилар учун очиб, Исроилга ва у ердан кўпроқ парвозлар учун йўл очишини айтди, буни Байден янада интеграциялашган ва барқарор Яқин Шарқ қуриш йўлидаги тарихий ва муҳим қадам деб атади.

“Менинг маъмуриятим ва Саудия Арабистони ўртасидаги бир неча ой давом этган дипломатия туфайли бу ниҳоят ҳақиқатга айланди”, деди Байден ўз баёнотида. «Мен ушбу кашшоф жараённи давом эттириш учун тўғридан-тўғри дипломатия ва раҳбарлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик орқали қўлимдан келган ҳамма нарсани қиламан.»

Байден Исроилдан тўғридан-тўғри Жиддага учган биринчи Америка президенти бўлади, бу Оқ уйнинг фикрича, Исроил-Саудия муносабатларидаги илиқликка «озгина ишора». Икки йил муқаддам Ар-Риёд Бирлашган Араб Амирликлари ва Баҳрайн Исроил билан муносабатларни нормаллаштириши кераклиги ҳақида сукут сақлаган эди.

Иброҳим Келишуви деб номланувчи АҚШ воситачилигидаги келишувлар минтақада кўрфаз давлатлари Исроилнинг Эроннинг ядровий ва ракета дастурлари ва прокси тармоғи ҳақидаги хавотирларини баҳам кўрадиган янги ўзакни яратди. Саудия Арабистонининг сунний мусулмонлари ва Эроннинг шиа мусулмонлари минтақадаги таъсири учун йиллар давомида курашиб келишган, бироқ ўтган йиллар мобайнида кескинликни бартараф этиш мақсадида тўғридан-тўғри музокаралар бошланган.

Саудия элчисининг таъкидлашича, АҚШ ва Саудия Арабистони тинчлик ва хавфсизлик саъй-ҳаракатлари «Эрон томонидан илгари сурилаётган бетартиблик қарашларига» қарши туриш учун ҳамкорликни кучайтириш ва «қоидаларга асосланган тизимни мустаҳкамлаш»га қаратилиши керак.

Исроилга ташрифи чоғида Байден ва Бош вазир Яир Лапид Эрон Ислом Республикаси тан олмаган, Эроннинг ядровий қуролга эгалигини рад этиш бўйича қўшма ваъдани имзоладилар.

 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг