Хитойга микрочип саноатида ишлаш учун 200 минг мутахассис етишмаяпти

0
3341
Фото: REUTERS/Florence Lo/Illustration

Хитой ахборот саноатини ривожлантириш маркази ва Хитой яримўтказгичлар ассоциациясининг қўшма ҳисоботига кўра, бу йил Хитойнинг яримўтказгич саноатида 200 минг ишчи етишмаётган экан. АҚШ санкциялари туфайли Ғарбнинг илғор микрочиплари ва уларни ишлаб чиқариш ускуналари тез орада мамлакатга кирмаслигини ҳисобга олсак, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун вазият кескин бўлиб чиқиши мумкин. Вазиятдан келиб чиққан ҳолда, мамлакат расмийлари малакали кадрлар танқислигини зудлик билан бартараф этишга ҳаракат қилмоқда, деб хабар беради Reuters.

Муаммони ҳал қилиш учун расмийлар университет дастурларига фаол сармоя кирита бошладилар. Айни дамда, Хитойнинг энг йирик ўнта олий ўқув юрти маълумотларига кўра, 2018 йилдан 2022 йилгача микрочиплар ва улар учун дастурий таъминот ишлаб чиқиш билан боғлиқ мутахассисликлар бўйича талабаларни қабул қилиш деярли икки бараварга – 2,9 минг кишигача ошган. Шу билан бирга, мамлакатда янги бошловчи муҳандисларнинг ўртача маоши сўнгги беш йил ичида икки баравар кўпайиб, йилига 200 минг юандан (28 700 доллар) 400 минг юанга етди.

Шу билан бирга, Reuters билан суҳбатлашганлар таълим тизимида кадрлар тақчиллигини бартараф этиш учун йиллар керак бўлишини таъкидламоқда. Бундан ташқари, ҳозирда ушбу йўналишдаги хитойлик талабаларнинг 60 фоиздан ортиғи ўқиш даврида корхоналарда амалиёт ўтамайди ва шу сабабли ўқишни тугатгандан сўнг дарҳол ишга тайёр бўлиб қолмайди. Бу Тайвандаги вазиятдан жуда фарқ қилади, бу ерда саноатнинг жаҳон етакчиларидан бири бўлган Taiwan Semiconductor Manufacturing бир вақтнинг ўзида тўртта университетда тадқиқот марказларини очган. Уларда эса маҳаллий университетлар талабалари таҳсил олиш учун энг кўп вақтини шу ерда ўтказадилар. Хитойда бундай лабораторияни фақат энг йирик маҳаллий яримўтказгич ишлаб чиқарувчи Semiconductor Manufacturing International Corp Шеньчжэн технологиялар университети билан биргаликда 2021 йилда очишга ваъда берганди.

Кирилл Сарханянц

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг