Халқаро ислом академияси таркибида Ал-Азҳар университети кафедраси очилади

0
3763

Халқаро ислом академияси таркибида Ал-Азҳар университети кафедраси ташкил этилади ва мисрлик таниқли олимлар Ўзбекистонда дарс беради. 11 октябрь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Миср бош имоми, Ал-Азҳар мажмуаси раҳбари шайх Аҳмад Муҳаммад Тоййиб билан учрашувида шу ҳақда сўз борган- деб хабар беради Turon24.

Аҳмад Тоййиб Халқаро ислом академияси таркибида Ал-Азҳар университети кафедрасини ташкил этиш, мисрлик таниқли олимларнинг Ўзбекистонда дарс бериши, Ал-Азҳар магистратурасида ўзбекистонлик талабалар ва ёш олимларнинг имтиёзли таҳсил олиши, икки давлат уламоларининг қўшма Фатво ҳайъатини тузиш ҳамда биргаликда илмий анжуманлар, қўшма тадбирларни ўтказиш борасидаги таклифларни қўллаб-қувватлаган.

Ал-Азҳар ўз таркибида ислом тадқиқотлари академияси, университет, маъҳадлар, жоме масжиди, бир қанча илмий марказларни бирлаштирган йирик расмий диний мажмуа ҳисобланади.

10 октябрь куни Миср Араб Республикаси бош имоми, Ал-Азҳар диний мажмуаси раҳбари шайх Аҳмад Муҳаммад Тоййиб бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюрган эди.

Миср президентининг Ўзбекистонга ташрифи чоғида Ал-Азҳар университети ва бошқа илмий-тадқиқот муассасалари билан Ўзбекистон халқаро Ислом академияси, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқотлар маркази ва Ислом цивилизацияси маркази ўртасида ҳамкорлик ўрнатилиши ҳақида келишув бўлган эди.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг