Санкт-Петербургда спорт мажмуасининг томи демонтаж пайтида қулаб тушди (видео)

0
1714
Фото: https://www.gazeta.ru/(коллаж)

Том қулаб тушиш ҳодисаси Петербург спорт-концерт мажмуасини (СКМ) демонтаж қилиш пайтида содир бўлди. Вайроналар остида ишчилар қолиб кетган бўлиши мумкин, дея хабар беради «Интерфакс» Санкт-Петербургдаги Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

«CКМ томини демонтаж қилиш пайтида иншоотлар қулаб тушди. Майдони номаълум. Таҳминларга кўра, вайроналар остида ишчилар қолиб кетган бўлиши мумкин”, – дейилади вазирлик хабарида.

Яқинда Санкт-Петербург ҳукуматидан бинони реконструкция қилиш бўйича ўтказилган тендерда ғолиб бўлиб, сотиб олган инвестор «СКА Арена» МЧЖ томнинг қулаши пайтида майдонда қанча одам бўлганлигига аниқлик киритмаган.

Ушбу ҳафтада инвестор спорт мажмуасининг ташқи кўриниши концепциясини эълон қилган эди: бу ҳозирги устунлар ўрнига бўйлама қовурғалари бўлган констуркция бўлиши кўзда тутилган. Аслида, бу лойиҳага кўра, бинони бузиб ташлашни англаш мумкин. Лойиҳа, Санкт-Петербургнинг собиқ уй-жой-коммунал хизматлари вице-губернатори томонидан ишлаб чиқилган.

Хабар қилинганидек, «СКА» хоккей клуби ушбу лойиҳанинг сармоячиси (концессионер) бўлишни режалаштираётган эди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг