Google Ўзбекистон Мустақиллиги куни муносабати билан саҳифаси логотипини ўзгартирди

0
1598

Google интернет-компанияси бугун Ўзбекистон мустақиллигининг 27 йиллиги нишонланиши муносабати билан ўз логотипини ўзгартирди, дея хабар бермоқда Кун.уз сайти
Компания Ўзбекистон Мустақиллиги кунига махсус doodle тайёрлади – бу компания логотипининг муҳим ҳодисалар муносабати билан ўзгарган варианти. Уни қидирув тизими саҳифасида кўриш мумкин.

Инглиз тилидаги «doodle» сўзи «қинғир-қийшиқ ёзув» деган маънони англатади. 1998 йилда энг биринчи дудл Ёнаётган одам фестивали шарафига ўйлаб топилган. У Ларри Пейж ва Сергей Брин томонидан фойдаланувчиларни агарда қидирув сервери ишламаса ва телефон жавоб бермаса, ўз жойларида йўқ эканликларидан хабардор қилиш учун ишлаб чиқилган – яъни, ҳамма фестивалга кетган ва ҳеч ким техник ёрдамни кўрсата олмайди.
 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг