Бразилия президенти Жаир Болсонаро 2018 йилда сайлов тизимига хакерлик ҳужуми уюштирилиши ишининг махфий материаллари ошкор қилишда айбланди. Бу ҳақда «Российская Газета» хабар берди.
Маълум бўлишича, бу иш бўйича тергов жараёни тўртинчи марта ўтказилган. Унда давлат раҳбари асосий иштирокчи бўлган. «Президентнинг ижтимоий тармоқлардаги аккаунтлари орқали Федерал полиция тергови ҳақидаги махфий маълумотларни ошкор қилиши Бразилияда сайлов жараёнига тўсқинлик қилиш учун нотўғри версияни тарқатиш мақсадида содир этилган», — дейилади суд қарорида.
Олдинроқ Болсонаро ижтимоий тармоқларда 2018 йилда Бразилия президентлик сайловлари ўтказилаётган пайтда Олий сайлов судига хакерлик ҳужумлари уюштирилганини эълон қилган. Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, бу материаллар унинг сайловлар қалбакилаштирилгани ҳақидаги фикрини тасдиқлаши керак.
Бразилия етакчиси, бундан ташқари, Федерал полиция ишига аралашиш, ҳиндларнинг Covaxin вакцинасини сотиб олиш бўйича шартномани бузиш ва электрон овоз бериш тизимига ҳужумлар орқали ёлғон маълумот тарқатиш бўйича терговда асосий гумондор ҳисобланади.