10 миллиард еврони ташкил қиладиган ва АҚШ санкциялари билан блокировка қилинган “Шимолий оқим-2” лойиҳаси, Германия расмийлари томонидан берилган «якуний зарба билан» газ қувурларини ўзи оқлаш бўйича сўнгги умидларидан маҳрум қилган кўринади.
Handelsblatt хабар беришига кўра, жума куни Германиянинг Федерал тармоқ агентлиги, Европа Иттифоқининг янгиланган Газ директиваси талаблари туфайли лойиҳадан чиқишда Nord Stream 2 компаниясига рад этиш ҳақида қарор қилди.
Немис энергия бозорининг регулятори “Шимолий оқим-2” Европа рақобат стандартлари меъёрига жавоб бериши керак деган қарорга келди: газ етказиб берувчи (“Газпром”) бир вақтнинг ўзида қувурга эгалик қилиши мумкин эмас.
Амалда, бу шуни англатадики, ҳатто қувур линияси 2020 йил охирига қадар қуриб битказилса ҳам, унинг 55 фоизидан йилига 27,5 миллиард кубометр қувватининг ярмини – Россия газ монополияси бошқа мустақил етказиб берувчиларга беришига тўғри келади.
“Газпром” ушбу талабларни бажаришга имконият йўқ: фақат унинг қазиб олинадиган конларигина “Шимолий оқим-2” га уланган, бундан ташқари, Россиянинг бирорта ҳам компанияси газ қувурини экспорт қилиш ҳуқуқига эга эмас. Бошқача қилиб айтганда, қувур ярими бўш холатда қолади.
Лойиҳа Европа қонунчилигидаги «лазейка»га ишониб қурилган эди: дастлаб газ директивасининг талаблари денгиз қувурларига тааллуқли эмас эди. 2017 йилда Европа Комиссияси ушбу имкониятни бартараф этишни таклиф қилди, аммо Германия бир йилдан ортиқ муддатга тузатишларни қабул қилишни тўхтатиб турган эди.
«Стратегик муаммолар” ҳақида маълум қилган Франциянинг аралашувидан сўнг вазият кескин ўзгарди ва бу «Шимолий оқим-2″га Россиянинг ЕИ билан муносабатлари таранглашувига олиб келади.
2019 йил апрель ойида Европа Парламенти кўпчилик овоз (465 та маъқулловчи, 95 та қарши ва 68 та бетараф овоз) билан қонунга киритилган ўзгартиришларни маъқуллади ва учинчи мамлакатлардан келадиган денгиз қувурларига газ директивасини тадбиқ этди.
2020 йил 10 январда Nord Stream AG лойиҳани Газ директиваси талабларидан озод қилиш тўғрисида ариза берди. Компания лойиҳани 2019 йил май ойида якунига етган дея ҳисоблаш кераклигига, яъни қонунга тузатишлар кучга киргунга қадар якунланиши кераклигига урғу берди. «Якунига етган» дейилганда, қурилишнинг жисмоний якунига етганлигини эмас, балки инвестицияларнинг якунига етканлигини тушуниш таклиф қилинди.
Аммо Германиянинг Федерал тармоқлар агентлиги, Handelsblatt таъкидлашига кўра, бу аргументларни рад этган.
“Шимолий оқим-2” тўлиқ амалга оширилиши якунига етказилмаслиги, қоидалардан озод этилиши учун ГФРнинг энергетика хўжалиги тўғрисидаги Қонун шартларини бажармайди”, – дея баёнот берди регулятор ва «иқтисодий-функционал тушуниш ҳақида эса умуман гап бўлиши мумкин эмаслиги (лойиҳани тугатиш – таҳр.)» ҳақида қўшимча қилди.
Nord Stream 2 AG шикоятини, кейинчалик Европа судига йўналтириши мумкин бўлган Дюссельдорфдаги Олий ер судига протест киритиши кутилмоқда. Муваффақиятли суд жараёни эҳтимоли жуда оз: Брюссель амалдорлари газ таъминотини диверсификация қилиш ва Россияга қарамликни камайтириш зарурлигини бир неча бор таъкидлашган.
Ходимларни алмаштириш умидлари ўзини оқламади. Европа Иттифоқининг янги раҳбари, Германиянинг собиқ Мудофаа вазири Урсула фон дер Ляйен ўзидан олдинги вориси поляк Дональд Тускнинг позициясини қўллаб-қувватлади.
Июль ойида у Nord Stream 2 “россияликлар энергиясига ҳаддан ташқари боғланиб қолиш хавф олиб келиши» ҳақида айтган эди ва Россия билан мулоқот «куч нуқтаи назаридан» бўлиши кераклигини таъкидлади, чунки «Кремль заифликни кечирмайди», деган эди.
Эслатиб ўтамиз, “Шимолий оқим-2” қурилиши 2019 йил декабрь ойи охирида АҚШ санкциялари киритилгандан кейин тўхтатилган эди. Ўша пайтда, Болтиқ денгизининг пастки қисмида 200 км дан кам қувур ётқизилиши керак эди. Канцлер Ангела Меркель билан 11 январь куни музокараларидан сўнг, Россия Президенти Владимир Путин лойиҳа якунланиши ва 2021 йилнинг биринчи чорагидан кечикмай ишга туширилишини айтган эди.