Мисрда чиптасиз икки йўловчини ҳаракатланаётган поезддан сакрашга мажбур қилишди. Улардан бири вафот этди

0
1472
Daily Mail

Мисрда кондуктор икки нафар йўловчини чипталари йўқлиги учун ҳаракатланаётган поезддан сакрашга мажбурлади. Натижада, уларнинг бири вафот этган. Ҳозирда поезд кондуктори ҳибсга олинган.

Ҳодиса душанба куни Танта шаҳрида юз берган бўлиб, бу мудҳиш воқеа жамоатчилик ғазабини қўзғади. Кондуктор ва поезддаги бошқа йўловчилар ўртасидаги жанжалнинг видеолавҳалари ижтимоий тармоқларда тарқалди. Шунингдек,  ижтимоий тармоқларда Миср транспорт вазирини истеъфога чиқаришга қаратилган даъватлар янгради.

Темир йўл маъмуриятининг сўзларига кўра,  кондуктор йўловчилардан чипталар учун пул тўлашни талаб қилган,  аммо улар буни рад этишган. Шундан кейин у вагон эшигини очиб,  уларни сакрашга мажбурлаган.

манбаhttps://www.arabnews.com/node/1576126/middle-east

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг