15 март куни Францияда коронавирусдан қурбон бўлганлар сони 100 мингдан ошди.Франция Соғлиқни сақлаш вазирлигининг GEODES веб-сайтидан олинган маълумотларга кўра, мамлакатдаги шифохоналарида сўнгги 24 соатичида 300 киши CОVID-19 сабаб оламдан ўтган бўлиб, бу билан вирусдан ўлганларнинг умумий сони 100 мингдан ошган.
«Ҳозирда бизнинг бутун кучимиз ушбу синовдан ўтишга қаратилган экан, биз ушбу касаллик туфайли дунёни тарк этганларнинг ҳеч бирини унутмаймиз» деб ёзди Франция президенти Эммануел Макрон Твиттерда.
Reuters ахборот агентлигининг статистикасига кўра, айни пайтда Франция коронавирус қурбонлари сони бўйича дунёда саккизинчи ўринда турибди. Ушбу рўйхатнинг биринчиўрнида 564 759 киши билан АҚШ етакчилик қилмоқда, ундан кейинги ўринларда Бразилия, Россия ва Мексика турибди. Коронавирус шу пайтгача дунё бўйлаб 3 миллиондан ортиқ одамни ҳаётдан олиб кетди.
Шунингдек, 15 март куни Францияда яна 38 045 кишининг вирусга чалингани аниқланган ва касалланганларнинг умумий сони 5.18 миллион тага етган.