Google Earth Ернинг сўнгги 37 йил ичида қандай ўзгарганлигини кўриш имкониятига эга

0
1316
Фото: geospatialworld.net

Google Earth платформаси энди фойдаланувчиларга сўнгги 37 йил ичида юз берган иқлим ўзгаришини кузатиб бориш имкониятини беради. Бу ҳақда пайшанба куни Google корпорацияси блогида хабар берилди .

«Google Earth ишга туширилгандан буён биз дунёнинг 3D моделини яратишга эътибор қаратмоқдамиз. 2017 йилдан бери Google Earthнинг энг йирик янгиланиши туфайли сиз энди сайёрамизни бутунлай янги ўлчов – вақт ичида кўришингиз мумкин. Timelapse ёрдамида Google Earthда сунъий йўлдошлардан олинган 24 миллион фотосурат 37 йил давомида интерактив 4D форматида йиғилган », – дейилади компания пресс-релизида.

Timelapse хизмати ўрмонлар майдони қандай ўзгарганлиги, шаҳарлар ўсганлиги, ўртача ҳарорат ошганлиги ва ресурс манбалари тугаганлигини аниқ кўрсатиб беради.

Google Earth- бу сунъий йўлдош тасвирлари ёрдамида Ер сайёраси юзасини акс эттирувчи платформа. Хизмат ёрдамида сиз сайёрамизнинг исталган қисмига «кўчишингиз» ва қизиққан жойингизни уч ўлчовли режимда текширишингиз мумкин.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг