Франция, АҚШ ва Россия вакиллари Тоғли Қорабоғдаги вазиятни муҳокама қилиш учун учрашадилар

0
1546
Фото: REUTERS/Umit Bektas

Бугун, 8 октябрда Франция, АҚШ ва Россия расмийлари Женевада йиғилиб, Арманистон ва Озарбайжон ўртасида деярли икки ҳафтадан бери давом этаётган урушни тўхтатиш масаласини муҳокама қилишади.

Ҳозирда бу икки мамлакат ўртасидаги тўқнашувлар каттароқ ҳудуд бўйлаб ёйилиб кетишининг хавфи кучаймоқда.

“Биз барча тарафлардан мазкур урушни ҳеч қандай шартларсиз, зудлик билан тўхтатиш ўзларининг фойдаларига ишлашини тушунишларини хоҳлаймиз” дейди Франция Ташқи ишлар вазири Жен-Йвес Ле Дриан.

Шунингдек, Ле Дрианнинг маълум қилишича, АҚШ, Франция ва Россия расмийлари 12 октябрь куни ҳам Москвада ушрашув олиб борадилар. Улар бу йиғилишда Арманистон ва Озарбайжонни урушни тўхтатишга кўндириш йўлларини муҳокама қиладилар.

Франция Ташқи ишлар вазири мазкур учрашувларда Арманистон ёки Озарбайжондан бирор бир вакил қатнашишини айтмаган. Лекин, Озарбайжон ўзининг Ташқи ишлар вазири Жейҳун Байрамов 8 октябрда Женевага бориши мумкинлигини маълум қилган.

Арманистон ва Озарбайжон ўртасида 27 сентябрь куни қонли тўқнашувлар бошланганди. Томонлар шу пайтгача бир неча мамлакатларнинг урушни тўхтатиш бўйича чақириқларини эътиборсиз қолдирдилар ва ҳозир ҳам урушни давом эттирмоқдалар. Оқибатда, Тоғли Қорабоғда 360 дан ортиқ одам ҳалок бўлди.

Бу икки мамлакат талашаётган Тоғли Қорабоғ халқаро қонунларга кўра Озарбайжонга тегишли, лекин, бу ҳудудда асосан арманлар яшайди ва бу ерни улар бошқаради.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг