Миср ҳам Қатар билан дипломатик алоқаларни тикламоқда

0
1572
Фото: english.alarabiya.net

Миср Қатар билан дипломатик алоқаларни тиклашга рози бўлди. Бу ҳақда Миср Ташқи ишлар вазири 20 январь куни хабар берди.

2017 йилда Миср, Саудия, Баҳрайн ва БАА Қатарни терроризмни қўллаб-қувватлашда айблаб, у билан алоқаларни узишганди. Аммо, Қатар ўзига қўйилган ушбу айбловларни рад этган.

Шу ойнинг бошида Саудия, БАА ва Баҳрайн Қатарга қўйилган бойкотни бекор қилганларини эълон қилишди. Кейинчалик ушбу ҳаракатга Миср ҳам қўшилди.

«Бугун, 2021 йил 20 январь куни Миср Араб Республикаси ва Қатар давлати ўзаро дипломатик муносабатларни тиклашга келишиб олдилар ва шу мусосабати билан расмий меморандум имзоладилар” дейилади Миср Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида.

Миср 12 январь куни Қатар самолётларига ўз ҳаво ҳудудини очди ва икки мамлакат ўртасидаги парвозлар тикланди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг