Нобель мукофотининг кимё бўйича ғолиблари ҳам эълон қилинди

0
1207
Фото: Reuters

Швециядаги Нобель мукофотини топширувчи ташкилот 7 октябрь куни кимё бўйича 2020 йил ғолибларини эълон қилди. Унга кўра, олимлар Эммануелле Чарпентиер ва Женнифер Доудналар генларни ўзгартириш методини яратганлари учун бу йилги Нобель мукофотига лойиқ кўрилдилар.

“Eммануелле Чарпентиер ва Женифер Доудналар генлар бўйича энг аниқ ишлайдиган технологияни кашф қилдилар. CRISPR/Cas9 деб аталган ушбу технология ҳаёт билан боғлиқ бўлган фанларга инқилобий таъсир ўтказди. Мазкур технология сил касаллигини янгича терапия қилиш усулига катта ҳисса қўшмоқда ва наслий касалликларни даволаш бўйича орзуни рўёбга чиқариши мумкин” дейилади Швеция Қироллик фанлар академияси ўзининг берган баёнотида.

“ДНКани инсон танасининг хоҳлаган жойидан аниқлаш имконияти биологик фанларда инқилоб ясади” дейди академия аъзоси Пернилла Виттинг.

Франсуз миллатига бўлган Чарпентиер ва америкалик Доудна тарихда кимё йўналиши бўйича Нобель мукофотини қўлга киритган олтинчи ва еттинчи аёлларга айланишди. Улардан олдин 1911 йилда Мери Кури ва 2018 йилда Франсес Арнолдлар ҳам кимё бўйича Нобел мукофотига сазовор бўлишган. Энди ушбу олималарга 10 миллион Швеция кронаси (1.1 миллион АҚШ доллари) миқдорида пул мукофоти топширилади.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг