Федерал захира тизими (ФЗТ) нима?

0
3909

ФЗТ нима қилади?

Федерал заҳира тизими- бу хусусий ташкилот бўлиб,  АҚШ Марказий банкининг функцияларини бажаради. Унинг асосий вазифалари мамлакатнинг молиявий тизимини назорат қилиш, банкнотларни чиқариш ва фоиз ставкаларини тартибга солишдан иборат.

Бундан ташқари, Федерал заҳира тизими қуйидаги функцияларни бажаради:

– ФЗТ аъзо -банклари заҳираларини сақлайди,
– тижорат банкларига кредитлар ажратади,
– давлатнинг қимматли қоғозларини ҳаридини олиб боради,
– федерал бюджетга хизмат кўрсатади,
– хорижий валютада операцияларни амалга оширади,
– истеъмолчиларнинг кредит ҳуқуқларини ҳимоя қилади,
– молия бозорларида тизимли таваккалчиликларни назорат қилади,
– депозитарийларга, шу жумладан АҚШ ҳукумати ва расмий халқаро агентликларига     
   молиявий хизматлар кўрсатади,
– халқаро ва ички тўловлар тизимининг функциясида иштирок этади.


ФЗТ таркибига кимлар киради?

Федерал захира тизими қуйидагилардан таркиб топган:
– Вашингтонда жойлашган Бошқарувчилар марказий кенгаши;
– Бостон, Нью-Йорк, Филаделфия, Кливленд, Ричмонд, Атланта, Чикаго, Сент-Луис, Миннеаполис, Канзас -Cити, Даллас ва Сан-Францискода жойлашган 12 федерал захира банки;
– Очиқ бозор операциялари бўйича қўмита.

* Федерал молиялаштириш ставкаси АҚШ банклари мамлакатнинг марказий банкидан (ФЗТ) кредит олиш фоизлари.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг