Facebook камерали телевизор чиқаради

0
1920

Facebook мутахассислари янги гаджетни ишлаб чиқмоқдалар. Катта эҳтимол билан у, телевизор ёки ичига камера ўрнатилган ТВ-мослама ҳам бўлиши мумкин.

Компания ўзининг иккинчи гаджетини 2019 йил баҳорида чиқариш мўлжалида деган фикрлар бор.

Бу, телевизор, фильм ва сериалларни, оқимлар платформалари ва Facebook да томоша қилиш учун девайс бўлади.

Айни пайтда, қурилманинг муайян мақсади ошкор қилинмаяпти, фақат унинг кодли номаланиши «Рипли» эканлиги маълум.

Компания миш-мишларга изоҳ беришдан бош тортди.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, Facebook телевидение бозорини эгаллашдан манфаатдор ҳамда Amazon Prime Video, Netflix ва бошқа платформалар билан курашишни режалаштирмоқда.

Шунингдек, янги девайсга ҳам ўз видеосервиси бирлаштирилади.

Экспертлар «Рипли» нима учун камера билан жиҳозланишини тушунишмаяптилар. Таҳмин қилинишича, у ижтимоий тармоқ ёрдамида тегишли рекламани намойиш қилиш учун маълумот тўплашга мўлжалланган бўлиши мумкин.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг