Афғонистонда суиқасдчилар НАТО миссияси қўмондони Миллерни ўлдиришга уриндилар

0
1774

Қандаҳор ҳукумат биносида мажлис иштирокчиларига ҳужум қилиш учун ушбу воқеа учун масъулиятни “Толибон” ўз зиммасига олди.
Вилоят ҳокими, полиция бошлиғи ва разведка бошқармаси бошлиғи қурбон бўлди, НАТО миссияси қўмондони америкалик генерал Скотт Миллер жабрланмади- деб ёзади Гордон.

18 октябрь куни Афғонистоннинг Қандаҳор шаҳрида хавфсизлик масалалари бўйича йиғилиш иштирокчиларига ҳужум уюштирилди, унда вилоят раҳбарлари ва НАТО миссиясининг «Амалий қўллаб-қувватлаш» командаси иштирок этди, дея хабар беради TOLO News.

Ушбу ҳужумга алоқаси бўлган вилоят ҳокими қўриқчиларининг камида бир нафари ҳибсга олинганлиги хақида, телеканалнинг кучишлатар тизимидаги манбаси маълум қилган.

Отишма, расмийлар ва ҳарбийлар ҳукумат идорасидан чиқиб, вертолётга йўл олишган пайтда бошланган.

Маҳаллий полиция бошлиғи Абдул Розиқ ва афғон хавфсизлик бўлими бошлиғи Абдул Мохмин воқеа жойида ҳалок бўлган.

Қандаҳор вилоят ҳокими Залмай Веса жароҳати туфайли касалхонада вафот этди, дея хабар беради Associated Press.

Ҳужум учун жавобгарликни «Толибон» гуруҳи ўз зиммасига олган.
Гуруҳнинг спикери таъкидлашича, суиқасдчиларнинг мўлжали НАТО миссияси бошлиғи америкалик генерал Скотт Миллер бўлган.

Миссиянинг Twitterдаги саҳифасида Миллернинг жабрланмаганлиги хабарқилинмоқда.
Отишмаларда уч америкалик жароҳатланган.
Ўт очган эркак одам ўлдирилган.

2001 йилда Америка Қўшма Штатлари ва унинг иттифоқчилари Афғонистондаги радикал исломий Толибон ҳаракатига қарши операция ўтказдилар. Бунга сабаб,  11 сентябр куни Америкада содир этилган террористик ҳужумлар бўлган.

2014 йил охирида хорижий қўшинларнинг аксарияти Афғонистондан олиб чиқилган.
2017 йилнинг августида Fox News АҚШ президенти Дональд Трамп Афғонистон учун янги стратегия имзолаганини хабар қилди.

Оқ Уй раҳбари, АҚШ армиясининг Афғонистондан тез чиқиб кетиши вакуум пайдо бўлишига замин бўлиб, уни террорчилар «тезда тўлдирадиган»ни айтган.

“Толибон” бунга жавобан Трамп Афғонистондан қўшинни олиб чиқишни талаб қилган.

2017-йилда мамлакатда 11 мингга яқин америкалик ҳарбийлар бўлган эди.

2017 йил сентябр ойида АҚШ Мудофаа вазири Жеймс Мэттис Қўшма Штатлар Афғонистонга қўшимча 3 минг аскар юборишини маълум қилди.

Миллер Афғонистондаги НАТО контингентини 2018 йил 2 сентябрдан бошлаб бошқарган.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг