Голландия парламенти: “Хитойнинг уйғурларга муносабати геноцид ҳисобланади”

0
979
Фото:(AP)

25 феврал куни Голландия парламенти Хитой ҳукуматининг уйғурларга қилаётган муносабатини геноцид деб аташ борасидаги таклифни маъқуллади. Бу билан Голландия уйғурларга қилинаётган зулмни расман геноцид эканини айтган Европадаги илк мамлакатга айланди.

БМТнинг ҳуқуқни ҳимоя қилиш бўйича экспертларининг маълум қилишларича, айни пайтда Хитойнинг Шарқий Туркистон вилоятида камида 1 миллиондан ортиқ уйғур мусулмонлар “қайта тарбиялаш” лагерларида сақланмоқда. Бундай лагерларда уйғурларга зулм қилинмоқда, улар мажбурий меҳнатга жалб қилинмоқда ва уйғур аёллар стерилизация қилинмоқда. Хитой ҳукумати ўзига қўйилаётган ушбу айбловларни рад этиб, мазкур лагерлар уйғурларга касб-ҳунар ўргатиш ва экстеримизмга қарши кураш учун зарурлигини таъкидлаб келмоқда.

“Хитойда уйғурларга қарши геноцид юз бермоқда” дейилади Голландия парламенти маъқуллаган таклифда.

Пайшанба куни Хитойнинг Гагадаги элчихонаси Шарқий Туркистонда геноцид бўлаётгани ҳақидаги қарор «очиқдан-очиқ ёлғон» эканлигини ва Голландия парламенти «қасддан Хитойга лой чаплаб, Хитойнинг ички ишларига қўпол равишда аралашганини» айтди.

Маълумот учун, шу ҳафта бошида Канада парламенти ҳам Хитойнинг уйғур мусулмонларга қилаётган муносабатини геноцид деб аташни маъқуллаганди.

 Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг