Коронавирусга чалинганлар кўпаяётганига қарамай Москвада энг катта муз майдони очилди

0
1418
Скриншот

Россия пойтахти Москва шаҳрида шу пайтгача битта муз майдони вақтинчалик коронавирусни даволаш марказига айлантирилган. Аммо, 27 ноябрда Москвада қиш мавсуми учун шаҳардаги энг катта очиқ муз майдони очилди ва москваликлар ундан фойдаланишни бошлашди.

12,5 миллион киши истиқомат қиладиган Москвада сентябрь ойидан бери коронавирусга чалинганлар сони ўсиб бормоқда. Бугунги кунда Россияда касалланиш ҳолатларининг энг кўп қисми Москвада қайд этилмоқда. Шанба куни бутун Россия бўйича 27 100 кишига CОVID-19 ташхиси қўйилган бўлиб, уларнинг 7320 таси Москвада аниқланган.

Шунга қарамай жума куни Москва шимолидаги кўнгилочар боғда очиқ муз майдони очилди. Музда учаётганлар бу ерда ҳамма қўлқоп ва ниқоблардан фойдаланаётгани, шунинг учун вирус хавфи мавжуд эмаслигини таъкидлашган. Лекин, муз майдонининг ичида кўпчилик ниқобсиз юрганини кўриш мумкин. Шунингдек, муз майдонига киришдан аввал одамларнинг тана ҳарорати ўлчанади.

“Биз кийим алмаштириш хоналарига ниқоб билан кириб чиқдик.  Бу умуман қўрқинчли эмас” дейди музда учаётган Ольга Глазунова.

“Конькида учиш ҳақиқатдан ҳам яхши. Сиз бу орқали кириб келаётган қиш ва Янги йилни ҳис қилишингиз мумкин” деди Светлана Макарова.

Михаил Мерзляков сингари бошқа одамлар эса вирус хавфи мавжудлигига қарамай ўзларини музга тушишдан  тийиб тура олмасликларини айтишган.

«Бу хавфли, аммо,  биз конкида учишни хоҳладик» деди Михаил.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг