Европалик олимлар коронавирусни даволаш бўйича муҳим кашфиёт қилишга яқин туришибди

0
1777
манба: Reuters

Хабар қилинишича, Буюк Британия ва Швециялик олимлар COVID-19ни даволаш борасида муҳим кашфиёт қилишга яқин турибдилар. Ушбу янги даволаш услубида антитана (қондаги касалликка қарши курашувчи модда) инсон организмига юборилади.У организмнинг вирусни хавфсизлантиришига ёрдам беради ва COVID-19 касаллигининнг дастлабки босқичида турган беморларнинг ҳолатини бутунлай яхши томонга ўзгартиради.

Бу лойиҳа устида Британия ва Швециянинг фармацевтика соҳасидаги қўшма корхонаси “AstraZeneca” иш олиб бормоқда. Корхонанинг ижрочи директори Паскал Сориотнинг айтишича, ушбу дори икки турдаги антитаналар аралашмасидир. Антитана терапияси вакцина ишлаб чиқаришдан анча қимматга тушади. Лекин, Сориот антитана терапияси коронавирусга қаршилик қила олмайдиган заифлар ва қариялар учун муҳим дори бўлишини айтган.

Ушбу дори имкон қадар тезлик билан синовдан ўтказилмоқда. Расмийлар уни кейинги йилдан бошлаб тўлиқ ишлаб чиқарилишига умид қилишмоқда.

Айни пайтда дунё бўйлаб 200 дан ортиқ корхоналар коронавирус вакцинасини биринчи бўлиб яратиш учун пойга ўйнамоқдалар. Улар қаторида Буюк Британиянинг Оксфорд университети олимлари ҳам бор.Оксфорд университети жамоаси “AstraZeneca” корхонаси билан бирга иш олиб бормоқда. Улар ҳозирда коронавирус ўчоғи бўлиб турган Бразилияда ўз вакциналарини инсонларда синовлардан ўтказишмоқда. Бу вакцинанинг ижобий натижа бериши ёки бермаслигини августгача маълум бўлиши кутилмоқда.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг