Европа тикланиш ва тараққиёт банки Андижонда ўз ваколатхонасини очмоқда

0
2143
Фото: EU Neighbours

Ўзбекистоннинг Андижон шаҳрида Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг (ЕТТБ) ваколатхонаси очилди. Бу ҳақида банкнинг расмий сайтида хабар берилган.

Қайд этилишича, Фарғона водийси Марказий Осиёнинг энг зич жойлашган қисми бўлиб, унда 14 миллионга яқин аҳоли яшайди ёки минтақадаги жами аҳолининг 20 фоизи истиқомат қилади.

Андижон шаҳридаги ваколатхона маҳаллий кичик ва ўрта корхоналарга эксперт маслаҳатлари, турли хил молиявий воситаларни ўқитиш ва татбиқ этиш орқали ёрдам бериши режалаштирилган. ЕТТБнинг Андижон шаҳридаги ваколатхонаси ушбу муассасанинг Ўзбекистон Республикасидаги ккинчи ваколатхонаси ҳисобланади.

Таъкидлаш жоизки, ЕТТБ Ўзбекистонда 70 та лойиҳани амалга ошириш учун 1,3 млрд ва 2019 йилда банк республика иқтисодиётини ривожлантиришга 250 миллион доллар сармоя киритди.

 

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг