Байден Гонг Конг ва Шарқий Туркистонда инсон ҳуқуқларининг бузилиши бўйича Си Цзинпинни сиқувга олди

0
886
Фото: Reuters

Оқ Уйнинг маълум қилишича, 0 февраль куни АҚШнинг янги президенти Жо Байден ва Хитой раҳбари Си Цзинпин илк бор телефон орқали суҳбат олиб боришди. Ушбу суҳбатда Байден Хитой раҳбарига Гонг Конг ва Шарқий Туркистонда юз бераётган инсон ҳуқуқларининг бузилиши тўғри эмаслигини айтган.

«Байден Хитойнинг ой календарига асосланган Янги йил байрами муносабати билан ушбу мамлакат халқига ўзининг саломлари ва эзгу тилакларини йўллади. Аммо, Байден суҳбат давомида Хитойнинг Ҳинд-Тинч океани минтақасидаги ҳокимият қуриш режаси, Гонконгдаги демократия тарафдорларини тазйиққа олиш ва Шарқий Туркистон минтақасидаги миллионлаб мусулмон уйғурларга нисбатан зулм қилинаётгани қоралади», дейилади Оқ Уй баёнотида.

Шунингдек, Байден ушбу мулоқотда Цзинпинга ўзининг устувор вазифаси Америка халқининг хавфсизлиги, фаровонлиги, соғлиғи ва турмуш тарзини ҳимоя қилиш ва «эркин ва очиқ Ҳинд-Тинч океани»ни сақлаб қолиш эканлигини айтган.

Дунёнинг энг катта иқтисодиётларига эга бўлган бу икки мамлакат раҳбарлари ўзларининг биринчи суҳбатларида коронавирус пандемияси, иқлим ўзгаришлари ва қуролланиш масалаларини ҳам муҳокама қилишган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг