Европа долларни рад этмоқда

0
1481

Европанинг “Politico Europe“ нашри ёзишича, Еврокомиссия раҳбари Жан-Клод Юнкер халқаро муносабатларда долларни рад этиб, евро асосий пул бирлиги бўлиши кераклигини таъкидлаган- деб хабар бермоқда ЎзА. 

Еврокомиссия раҳбари Европа парламентга мурожаатида Европа давлатларининг энергетика тўловлари учун долларни қўллашидан ҳеч қандай мантиқ йўқлигини қайд этган. 

“Европа энергетик манбалар импорти учун тўланадиган тўловнинг 80 фоизини, яъни йилига 300 миллиард доллар миқдордаги тўловни доллар орқали амалга оширади. Бу дегани, бизнинг энергетик манбалар импорти учун тўланадиган тўловларимизнинг 2 фоизи АҚШ ҳисобига ўтади, демакдир“ деб таъкидлаган Жан-Клод Юнкер ТАСС ахборот агентлигига берган маълумотида. 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг