“INNO LAB” МЧЖинновационбиологиклабораторияситомониданзараркунандаҳашоратларниселективовлашваўсимликларнисамаралиҳимояқилишмақсадида, ёруғликқопқони – “STORM” инновационқурилмасиихтироқилинди- деяхабарберадиҚишлоқхўжалиги вазирлиги матбуот хизмати.
Ускуна қуйидаги хусусиятлар эгадир:
Қурилма 12 вольт, 12 ампер ва умумий 576 ватт миқдоридаги тўртта аккумулятор ёрдамида қувватланади. Пахта даласи, боғ, иссиқхона шароитида 10 соат тинимсиз ишлайди. 60 ваттга мўлжалланган қуёш панели орқали аккумуляторлар куч олади.
Ёруғлик қопқони платформасида GPS – модуль ўрнатиш имконияти мавжуд. Бу ускунанинг айни вақтда қаердалигини кўриш имконини беради. Бундан ташқари смартфон орқали ушланган ҳашоратлар сонини домий назорат қилиш мумкин. Паррак айланиш тезлиги дақиқасига 3000 мартани ташкил этсада ёруғлик қопқони шовқинсиз ишлайди.
Ускуна фақат заракунанда ҳашоратларни ушлаб, фойдалиларини ўзига жалб этмайди. Ушланган ҳашаротларни парранда ва балиқларга экологик тоза ем сифатида бериш мумкин.
Қурилма ихтирочилари экологик тоза қишлок хўжалик маҳсулотларини етиштиришда амалий ёрдам бериш ва таркибида канцероген моддаси бўлган дори воситаларини қўлламасдан экологик тоза озиқ-овкат маҳсулотларини етиштиришга кўмаклашишни мақсад қилишган.
Ушбу маҳсулот ҳақида батафсил маълумот олмоқчи бўлсангиз, “INNO LAB” МЧЖ инновацион биологик лабораториясига мурожаат қилишингиз мумкин.