Эрон: “АҚШнинг ядровий келишувга қўшилишдан бошқа иложи йўқ”

0
1022
Фото: AFP

Якшанба куни Эрон Ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф АҚШнинг Эрон билан ядровий битимга қўшилишдан бошқа иложи йўқлигини, чунки АҚШ бундан яхшироқ келишувга эриша олмаслигини айтди.

«Эртами-кечми АҚШ ядровий келишувга қайтишга мажбур бўлишади. Чунки улар бундан яхши танловга эга эмаслар ва бундан ҳам яхшироқ келишувга эриша олмайдилар. Айни пайтда АҚШ умумий ва асоссиз даъволарни қилмоқда. Лекин, уларда зиддиятларини бартараф этиш имконияти ҳали ҳам мавжуд” деди Зариф давлат телевидениесига берган интервьюсида.

Зарифнинг айтишича, Эрон АҚШ билан бузилган ядро шартномасини қайта тиклашга шошилаётгани йўқ.

“Трампнинг сиёсатини давом эттириш ёки бошқача йўл тутиш АҚШнинг янги ҳукуматига боғлиқ. Биз улар қарор қабул қилишгунга қадар кутиб турамиз” дейди Зариф.

Собиқ президент Дональд Трамп 2018 йилда АҚШнинг ядро шартномасидан чиққанини эълон қилиб, Эронга нисбатан жуда қаттиққўл санкцияларни жорий қилганди. Бунга жавобан Эрон ядро шартномасидаги муҳим бандларни бирин-кетин бузишни бошлади. Жумладан, Эрон уран заҳираларини кўпайтирди.

7 февраль куни Эрон Олий раҳнамоси Оятулло Ҳумайний АҚШ барча санкцияларни бекор қилгандан кейингина Теҳрон ядро шартномасига қайтишини маълум қилган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг