Эртага  катта астероид Ер яқинидан ўтади

0
1323
Фото: AFP

Бу йил Ер ёнидан ўтиб кетиши кутилаётган астероидларнинг энг каттаси якшанба куни сайёрамизга яқин келади. Аммо, олимлар ушбу осмон жисми Ерга ҳеч қандай хавф туғдирмаслигини айтиб, одамларни ваҳимага тушмасликка чақиришмоқда.

АҚШ космик агентлиги НАСАнинг хабар қилишича, олимлар “2001 ФО32” деб атайдиган мазкур улкан космик тошнинг диаметри бир неча юз метрни ташкил этади ва Ерга тахминан икки миллион километр масофада яқинлашади.  Бу масофа Ердан Ойгача бўлган масофадан беш баравар кўпроқдир.

«Унинг йўналиши Ер учун хавфли эмас»  деди Европа космик агентлигининг астероид  бўйича мутахассиси Детлеф Косчний. Шунингдек,  ҳаваскор астрономлар ушбу осмон жисмини  махсус ускуналар билан кўришлари мумкинлигини айтди.

«Биз “2001 ФО32” нинг Қуёш атрофида айланиш йўлини жуда аниқ биламиз,  чунки у 20 йил олдин кашф этилган ва шу вақтдан буён кузатиб келинмоқда» дейди НАСАнинг Калифорниядаги маркази директори Пол Чодас.

Қуёш атрофида ҳар 810 кунда бир марта айланиб чиқадиган ушбу астероид Ер атрофидан 124000 километр соат тезлик билан учиб ўтади.  Шундан сўнг “ФО32” ўзининг саёҳатини давом эттиради ва 2052 йилгача Ерга яқинлашмайди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг