Путин ва Зеленский Парижда илк марта учрашдилар

0
1452
Манба: РИА Новости

Ҳозирда Париж шаҳрида 4 мамлакат – Россия, Украина, Франция ва Германия раҳбарлари ўртасида саммит ўтказилмоқда. Бу йиғилишда Украина шарқида тинчликни тиклаш масаласи кўриб чиқилмоқда.

9 декабрь душанба куни Россия Президенти Владимир Путин ушбу саммит сабаб биринчи марта украиналик ҳамкасби Владимир Зеленский билан учрашди.

Украина ва Россия ўртасидаги муносабатлар 2014 йилда Россия Қримни аннексия қилганидан бери ёмонлашган. Шу пайтгача бу ҳудуддаги можаролар сабаб 13 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлди.

«Асосий масала – бу Украина суверенитетини тиклаш мақсадига эришишимиз учун икки томоннинг бир-бирига бўлган ишончини мустаҳкамлаш»,  – деди Франция дипломатик манбаси.

Кўплаб украиналиклар Россия билан муроса қилишни ёқламайдилар. Улар Путинни Украинага ўзининг таъсирини тиклашга интилаётган тажовузкор сифатида кўришади. Шунингдек, улар Россияни Украинанинг Европа билан яқин алоқаларига путур етказишидан хавотирда.

 

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг