Эрон Сулаймонийни ўлдиришда иштирок этган Марказий разведка бошқармаси агентининг қатл қилишини маълум қилди

0
1624
манба: The Union Journal

Эрон суд маҳкамасининг маълум қилишича, АҚШ ва Исроил разведка хизматларига Эроннинг ўлдирилган юқори қўмондони Сулаймонийнинг турган жойи тўғрисида маълумот берган Эрон фуқароси яқинда қатл этилади.

Маълумки, жорий йилнинг 3 январь куни АҚШ кучларининг дрон зарбаси туфайли Ироқда Эрон элитасининг «Қудс» кучлари раҳбари Сулаймоний ўлдирилди. Вашингтон Сулаймонийни АҚШнинг ушбу минтақадаги кучларига қарши ҳужумларини уюштирганликда айблаган.

«Марказий разведка бошқармаси ва Моссад жосусларидан бири бўлган Маҳмуд Мусавий-Мажд ўлимга ҳукм қилинди. У Сулаймонининг жойини душманларимизга етказишда айбланмоқда”, деди суд маҳкамаси вакили Гуламҳусайн Исмоилий матбуот анжуманида.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг