Буюк Форс подшоси Кир II ни мағлуб этган малика Тўмарис

0
8346
Фото: biblioteker.kz

Массагетлар маликаси Тўмарис эрамизгача бўлган 6 асрда яшаб ўтган. У Турон халқларининг аҳоманийлар босқинига қарши курашига раҳбарлик қилган жасур саркарда ҳисобланади.

Қадимги юнон тарихчиси Геродотнинг «Тарих» асарида ёзилишича, Аҳоманийлар давлати асосчиси Кир II миллоддан аввалги 530 йилда Туронга бостириб кирганида, Тўмарис массагетлар қабиласининг маликаси бўлган. Массагетлар бу пайтда Амударё (Аракс) бўйлари ва Қизилқумда яшашган. Тўмарис массагетлар подшосининг рафиқаси бўлиб, у турмуш ўртоғининг вафотидан сўнг давлатни бошқарган.

Бутун дунёни ўз қўл остида жам этишга интилган Кир II қўшинлари массагетлар ерига бостириб кирганда, илк жангда массагетлар қўшинига Тўмариснинг ўғли Спарангиз қўмондонлик қилади. Даставвал Спарангизнинг қўли баланд келади, бироқ эронийлар ҳийла ишлатиб уни асир олишга муваффақ бўлишади. Номусга чидолмаган шаҳзода Спарангиз ўз жонига қасд қилади.

Шунда ҳам ғами ва изтиробини давлат манфаатларидан устун қўймаган Тўмарис Кир II га ерларини яхшиликча ва қон тўкмасдан тарк этишини сўраган. Кир II сулҳ тузишга кўнмайди. Бази манбаларда келтирилишича, у ҳатто Тўмарисдан унга турмушга чқиишини сўрашга қадар журъат эта олган. Шундан кейин малика Тўмариснинг жанг қилишдан бошқа чораси қолмаган.

Кўп ўтмай, икки ўртада аёвсиз жанг бўлиб ўтади. Геродот массагетлар ва форслар ўртасидаги жанг тафсилотларини ўз асарида қуйидагича тасвирлайди: «Менинг билишимча, бу жанг варварлар ўртасидаги барча жанглардан ҳам даҳшатли бўлган. Аввал ҳар иккала қўшин бир-бирини узоқ масофадан туриб, камондан ўққа тутдилар. Камон ўқлари тугагач, улар найза ва қилич билан курашдилар. Жанг узоқ вақт давом этди. Кўп қон тўкилди. Ниҳоят, массагетлар ғалаба қозондилар. Форс қўшинларининг асосий қисми, жумладан, Кир II ҳам жанг майдонида ҳалок бўлди. У Подшоҳ Кир II ўшанда атиги 29 ёшда эди. Унинг жасади топилгач, маликанинг буйруғига биноан, Кир II нинг кесилган боши инсон қони билан тўлдирилган мешга солинган».

 

(Интернет материаллари асосида тайёрланди)

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг