Туркияда тарихий султон Эртуғрулни ҳақорат қилган журналист ҳибсга олинди

0
1768
Фото: Emily Judd, Al Arabiya English

7 сентябрь куни Туркия ҳукумати ўрта асрларда яшаб ўтган султонни Твиттерда ҳақорат қилган журналист Октай Кандемирни ҳибсга олди.

Октай Кандемирнинг Ал-арабияга айтишича,у Усмонли турклар тарихини ҳажвия қилганликда айбланаётган твити учун ҳибсга олинди ва унинг уйи тинтув қилинди.Ҳозирда Кандемирга “ўлган одамнинг хотирасини ҳақорат қилиш” бўйича айблов қўйилмоқда.

Мазкур журналист 3 сентябрь куни Твиттерда тарихий драма ҳақида ёзган. Мазкур сериал Туркия ҳукуматининг ТРТ номли ахборот агентлиги томонидан ишлаб чиқарилган.

“Ҳукумат мазкур твит 1280 йилларда вафот этган султон Эртуғрул Ғозини ҳақорат қилганини таъкидламоқда” дейди Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси. Эртуғрул Ғози Усмонли турклар империяси асосчиси Усмонхон биринчининг отаси ҳисобланади.

Кандемирнинг айтишича, унинг бу твити тарихий шахсларни ҳақорат қилиш учун эмас, балки, телевизион сериални ҳажв қилиш учун ёзилган. Агар Кандемир айбдор деб топилса, унга икки йиллик қамоқ жазоси тайинланиши мумкин. Кандемирнинг ўзи суд адолатли тарзда бўлишидан умид қилмаяпти ва унга қўйилган айблов журналистларни босим остида ушлаб туриш учун қилинган уриниш бўлганини айтмоқда.

“Адолатли суд бўлиши имконсиз. Чунки, Туркияда суд тизими кимлардир томидан назорат қилинади” дейди Кандемир.

Кандемирнинг компютери Туркия ҳукумати томонидан мусодара қилинган ва унинг чет элга чиқиши тақиқланган.

 

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг