Россия Марказий Осиёдан келган муҳожирлардан маҳрум бўлиши мумкин

0
3805
Фото: «Москва» фото агентлигига тегишли

Статистик маълумотларга кўра, ҳозирда Россия томонидан амалга оширилаётган махсус операция ва Ғарб санкциялари туфайли меҳнат мигрантларининг тескари оқими кузатилмоқда. Бироқ, Марказий Осиё мамлакатларидан келувчи меҳнат миграцияси ҳали ҳам фойдали бўлиб қолмоқда, дея ҳисобламоқда Россиянинг ВЕБ.РФ тадқиқот ва экспертиза Институтидагилар.

Мазкур тадқиқот Институтида вазият юзасидан йирик ҳисобот ва таклиф тайёрланиб, унда меҳнат мигрантларини қайтариш учун қандай жалб қилиш мумкинлиги ҳақида гап боради.

Унда меҳнат мигрантлари учун молиявий ва солиқ имтиёзларидан ташқари, маҳаллий идоралардаги лавозимларда ишлаш имкониятини бериш таклиф этилади.

Яна бошқа экспертлар томонидан Россия Федерациясига нисбатан қўлланилаётган навбатдаги санкциялардан бири сифатида мигрантларнинг Европа Иттифоқи ҳудудига жалб этилиши мумкинлиги хавфи ҳам кўрсатиб ўтилган.

Маълумотларга кўра, жорий йилнинг биринчи чорагида Тожикистонга 60 мингдан ортиқ, яъни ўтган даврга нисбатан 2,6 баробар кўп меҳнат мигранти қайиган.

Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги раҳбари ўринбосари Азизбек Юнусовнинг берган маълумотларига кўра эса 133 минг ўзбек муҳожири ўз мамлакатига қайтган.

“Меҳнат миграцияси Россия учун объектив зарурат ҳисобланади. Бу борадаги сиёсатни такомиллаштириш зарур”, — дейилади ВЕБ.РФ тадқиқот ва экспертиза Институти ҳисоботида. Мутахассисларнинг ишончи комилки, маҳаллий аҳоли оз пул эвазига оғир меҳнат талаб қиладиган ишларни бажаришга тайёр эмас. Ушбу эҳтиёжни, асосан, МДҲ давлатларидан келган хорижий ишчи кучи оқими ҳисобига тўлдиришда давом этиши керак.

Ҳисоботда таъкидланишича, меҳнат муҳожирлари Россиядаги ишчи кучининг тахминан 12 фоизини ташкил қилар экан.

Институт мутахассислари меҳнат мигрантлари иқтисодий вазият ёмонлашган холатда буфер вазифасини бажариши ҳақида тушунча беришар экан, инқироз шароитида улар энг биринчи бўлиб ишдан бўшатилишини таъкидлайдилар. Иқтисодий нуқтаи назардан, меҳнат мигрантларининг арзон меҳнати эвазига корхоналар харажатларини сезиларли даражада камайтиришади ва натижада таннарх тушиб, уларнинг маҳсулотлари рақобатбардош бўлади.

Ушбу ҳисобот муаллифлари “Россияда мигрантлар иш ҳақига салбий таъсир кўрсатмоқда”, деган фикрга қўшилишмайди. Тадқиқотда айтилишича, миграция оқимлари бошланғич ва ўрта таълимга эга мутахассисларнинг иш ҳақига ижобий таъсир кўрсатиши мумкин: “Миграция паст малакали тармоқларда меҳнат бозорида рақобатни рағбатлантиради, бунинг натижасида маҳаллий ишчилар юқори маошли ишларга ўтади. «Шу билан бирга, меҳнат мигрантлари юқори малакали ва юқори ҳақ тўланадиган ишларга даъвогар бўлмайдилар, шунинг учун ҳам улар олий маълумотли маҳаллий мутахассисларнинг иш ҳақига ҳеч қандай таъсир кўрсатишмайди.

Мутахассислар сўнгги 15 йил ичида меҳнат муҳожирининг профили қандай ўзгарганини кўриб чиқар эканлар: агар авваллари Россия Федерациясига Ўзбекистондан 40 ёшдан ошганлар ишлаш учун келишган бўлса, ҳозир асосан 15 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар келишмоқда экан. 2008 йилда олий маълумотли меҳнат мигрантлари улуши 30 фоизга етган бўлса, 2019 йилда бу кўрсаткич атиги 4 фоизни ташкил этган.  Худди шундай тенденциялар Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатларига ҳам тааллуқли бўлиб, муҳожирларнинг аксарияти камбағал қишлоқ ҳудудларидан келган.

Ҳисоботда қайд этилишича, расмийлар Россия жамиятида четдан келганларни касбга йўналтириш бўйича ва мослаштириш тизимини яратиш ҳақида ўйлашлари керак. Улар учун ўзларининг меҳнат биржаларига, турли молиявий ва иқтисодий рағбатлантирувчилар муҳим. Шунингдек, меҳнат мигрантлари зич жойлашган ҳудудларда маҳаллий ҳокимият органларидаги лавозимларни эгаллаш ҳуқуқини бериш керак экан.  Москва давлат спорт ва туризм университетининг туризм кафедраси мудири Алексей Коршуновнинг «НГ»га айтишича, ҳисоботда кўплаб соҳаларни ривожлантириш учун миграция омилининг муҳим аҳамияти ҳақида тушунча берилган.

Ўз навбатида бу мутахассис қизиқ бир тенденцияга эътиборни қаратади, яъни миграция сиёсатини ўзгартириш ҳақидаги гаплар ҳиссий яссиликдан, иқтисодий яссиликка қараб ўзгариб бораётганлигини таъкидлаб ўтиб, шундай дейди:

«Биз вазиятни ҳушёрлик билан таҳлил қилмоқдамиз ва қандайдир асосли хулосалар чиқаришга ҳаракат қилмоқдамиз. Энг яққол кўриниб турганлари: агар бугунги кунда миграция жуда муҳим бўлса, демак, биз мигрантларнинг ҳаёти ва меҳнати учун нормал шароит яратишимиз, уларнинг жамиятимизга интеграциялашувига эришишимиз керак”.

Шу билан бирга, Коршунов сўнгги бир йилда Европа Иттифоқи давлатларидан, хусусан, Қирғизистондан ишчи кучини жалб қилишга эҳтиёткорона қизиқиш ва потенциал имкониятлар ўрганилаётгани ҳақида таъкидлаб ўтди.

“Замонавий иқтисодиётда меҳнат ресурси ҳудди нефть ва газ каби экспорт маҳсулоти бўлиши мумкинлигини англашингиз керак.  Кўпгина давлатлар буни яхши билишади”, – дея тушунтириб ўтди Коршунов.

Коршуновнинг сўзларига кўра, ҳисоботда эътибор қаратилиши муҳим бўлган хулосалардан яна бири, бугунги кунда импорт ўрнини босиш деб гапирилаётганда ишчи кучларидек муҳим ресурсни ўрни қандай қопланиши мумкин? Эртага Россияга арзон ишчи кучини кириб келадиган оқим тўсилиб қўйилса, унда иқтисодиёт бунга қандай муносабат билдиради?

Бироқ, АНО «Академический альянс» директори, РАНХиГС доценти Михаил Бурданинг ишончи комилки, ВЕБ.РФ томонидан амалга оширилган ушбу тадқиқотни ўзи фақат «миграция лоббичилари қанчалик юқори даражага эришганини» кўрсатмоқда экан: «Агар улар илгари жамоат ташкилотлари доирасида ҳаракат қилган бўлсалар,  эндиликда улар фаол равишда «ҳокимиятга киришга» ҳаракат қилмоқдалар. У ёки бу даражада ташқи миграция билан боғлиқ бўлган алоҳида ижроия органлари даражасида ўз манфаатларини илгари суришмоқда.»

Унинг сўзларига кўра, Россия Федерациясидаги миграция оқимининг аксарият қисми малакасиз ишчи кучига тўғри келиши ҳақида гап-сўзлар силлиқина айтиб ўтиб кетилади. Бироқ, у ҳолда турли иқтисодий форумларда тез-тез гапириладиган прогнозли ривожланиш, меҳнатнинг ишлаб чиқариш қобилиятини ошириш ва бошқа чиройли сўзлар қаерда қолди? Яна бошқа бундан ҳам каттароқ савол берар экан, Бурда, нима учун муҳожирларнинг ўз ватанларига пул олиб кетишини ҳам ижобий тенденция сифатида қаралмоқда? дейди.

Ушбу тадқиқот шуни кўрсатадики, меҳнат мигрантлари Россиянинг ички бозори имкониятларини оширишга ҳисса қўшадилар, чунки иш ҳақининг ярмидан учдан икки қисми ўзлари келган мамлакатда озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлари ва хизматларни сотиб олишга сарфлашади.  Гарчи, Бурданинг сўзларига кўра, гап миллиардлаб доллар ҳақида кетар экан, албатта, агар иш берувчилар иш ҳақи, ижтимоий нафақалар, меҳнат шароитлари ва ойлик маошларидан тежамаганида, ҳар қандай шароитда ишлашга тайёр бўлган муҳожирларни ишга олишмаганида, маҳаллий аҳоли томонидан ишлаб топилган бу пуллар Россияни иқтисодиётида ишлаши мумкин бўлар экан.

ВЕБ.РФ ҳужжатида бошқа маданиятларга мансуб муҳожирларнинг интеграциялашуви, маҳаллий аҳоли билан низолар, меҳнат мигрантлари ва уларнинг рақибларининг турли норозилик ҳаракатларида иштирок этиши, мигрантлар жамоаларининг радикаллашуви, норасмий бандлик, мигрантлар учун ихчам жойларни шакллантириш каби муаммолар санаб ўтилган. Аммо бу барча камчиликлар билан, дея давом этади эксперт, тадқиқотчилар мигрантларга маҳаллий даражада ўзини -ўзи бошқари идораларида ишлашга рухсат беришни таклиф қилмоқдалар. Яъни, амалда «меҳнат мигрантларнинг бағрикенглиги ва маҳаллий аҳолига ўз қоидалари ва қадриятларини тажовузкорлик билан сингдириб бораётган» ҳудди европаликларнинг йўлидан боришни таклиф этишган. Унинг сўзларига кўра, Европадаги «айрим муниципалитетларда, ҳатто насроний байрамлари – Рождество, Пасха ва бошқаларда келгиндиларни хафа қилиши мумкин бўлгани учун бекор қилинишгача борилган».

“Фуқаролар бирдамлиги” ҳаракати раиси Георгий Федоров бу ҳисобот меҳнат муҳожирларини жалб этишдан манфаатдор бўлган айрим бизнес тузилмалар томонидан тайёрланганини истисно этмайди. Унинг таъкидлашича, агар муаллифларнинг тавсияларига амал қилинадиган бўлинса, тез орада руслар нафақат ўз дини, менталитети ва маданиятига эга анклавларга, балки туб аҳолининг ҳуқуқлари ҳар томонлама тўғридан-тўғри поймол этилишига олиб келиши мумкин экан. Маҳаллий аҳоли ва мамлакат тараққиётига реал ҳисса қўша оладиган юқори малакали хорижий мутахассисларга нисбатан иқтисодий имтиёзлар зарур, дейди Федоров. “Ўз навбатида, шуни ангалаб етиш керакки, гарчи меҳнат мигрантларининг асосий қисми маълумотсиз, кўпинча рус тилини билмайдиган ва атрофидаги маданиятни тушунмайдиган одамлар бўлар экан, бундай анклавлар диний экстремизм ва этник гуруҳлар жинояти урчийдиган жой бўлиши мумкин», – дея таъкидлайди Федоров.

Фуқаролик фаоли Алексей Егоркиннинг «НГ»га эслатишича, Россияда хорижлик ишчиларни жалб қилиш учун аллақачон баъзи индулгенциялар қилинмоқда. Масалан, Адлия вазирлиги Ўзбекистондан ишчи кучи олиб кириш лимитини олиб ташлашни режалаштирган бўлса, ҳозир бу кўрсаткич 10 минг кишини ташкил этади. Ёки, масалан, ҳозир ташкиллаштирилган холда ишга қабул қилишда фақат қурилиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаси фирмалари иштирок эта оладиган бўлса, эндиликда ушбу тизимга бошқа соҳаларни ҳам улаш режалаштирилмоқда.

Шу билан бирга, уни таъкидлашича: “Марказий Осиёдан келган муҳожирларни интеграция қилиш истаги ортида, улар ўзлари ҳам интеграцияга шошилмаётганликларини унутиб қўядилар.  Гарчи улар ҳатто анклавларда яшамасаларда, ҳеч бўлмаганда уларнинг алоқа доираси асосан ватандошлари билан чекланган.» Бир тийин эвазига оғир меҳнатга рози бўлиш ва ёмон шароитларда яшаш, ҳисоботда билвосита кўриниб турганидек, мамлакат учун фойдали дегани эмас, балки юқори сифатли иқтисодий ривожланишга тўсқинлик қилади.  Бунинг учун “ҳаёт сифати стандартини” аниқлаш, уни қонунчилик даражасида қабул қилиш зарур, бу эса коррупция босими остида яшаётган Россия фуқароларига ҳам ҳудди “мигрантларга Россияда муносиб ҳаёт кечиришига умид қилиш имконини беради ва шу билан бирга бизнинг мамлакатимиз учун кўплаб бўш иш ўринларини очади, дейди фуқарлик фаоли.

Маърузачилар томнидан сиёсий жиҳатдан эътибордан четда қолдирилган жиҳати, дейди Егоркин, Россия Федерациясидан юқори технологиялар соҳасида профессионал тайёргарликка эга бўлган, иқтисодий жиҳатдан муваффақиятли ва фаол фуқароларнинг кўпчилигини тарк этиши масаласи экан.  Масалан, Россияда ИТ соҳасида кадрлар етишмовчилиги аллақачон сезилиб улгурган: “Кўпчилик талаб юқори касбларга эга юртдошларимиз Марказий Осиё мамлакатларига кўчиб кетишди. Натижада, биз мамлакатимиздан оқил мияларнинг кетишига ҳисса қўшдик ва бунинг эвазига биз паст малакали ва кўпинча маргинал субъектлар учун эшикларни очдик. Қолаверса, биз уларни ҳокимиятга жалб қилиш масаласини ҳам кўриб чиқяпмиз”. Яъни, тизимли ва принципиал ҳаракат қилиш ўрнига, яна вазиятга қараб муаммоларни ҳал қилишга уриниш пайдо бўлмоқда, дейди Егоркин.

Муҳожирларнинг ўзлари эса ижтимоий тармоқларда Россия ҳукумати томонидан эълон қилинган имтиёзлар ҳақида салбий фикр билдиришлари эътиборга молик. “30 йилдан ортиқ вақт давомида улар қўлларидан келганча ҳуқуқларимизн поймол қилиб келишди: ҳар хил патентлар, товламачиликлар, хавфсизлик кучларининг доимий дискриминацияси.  Фақат эндиликда ҳеч ким у ерга бормайди, чунки Россия иқтисодиёти бизнинг кўз ўнгимизда чўкиб бормоқда», – деган шундай сўзларни «НГ» мухбири томонидан меҳнат мигрантларининг форумларидан бирида топилди.  Бошқа гаплар ҳам тахминан ўхшаш: “Офицерлар, биз сизнинг қулингиз эмасмиз, муҳожирлар русларни боқиш учун эмас, ўз оиласи учун пул топиш учун кетяпти”; “Дунёнинг ҳеч бир давлатида мигрантлар ертўла ёки вагонларда яшамайди, Сизнинг Россияингизда 30 минг рублдан кўра, ўз ватанингизда 100 доллар ишлаб топган маъқул».  Ва баъзилар ўз ватандошлари «Россия армиясига ёрдам бериш кампаниясини» бошлашидан қўрқишади ва булар Россия Федерациясига фақат пул учун борадиган одамларга нима учун керак?

 

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг