Ҳақиқатан қизиқ-а?!

0
1258
Очиқ ресурслардан олинган фото сурат

Дунёда 63 та денгиз ва 5 та океан бор. Энг тоза денгиз Антарктида қирғоқларини ювиб турадиган Уэдделла денгизидир.

Энг чуқур денгиз,  бу- Филиппин денгизи, унинг максимал чуқурлиги 10265 метрни ташкил этади.

Саргассо денгизи эса ер юзидаги барча денгизларнинг энг катта майдонини эгаллайди.

Бундан ташқари, Саргассо денгизи океаннинг ўртасида жойлашган ягона денгиздир.

Майдони бўйича энг кичик денгиз Оқ денгиздир. Энг иссиқ денгиз Қизил денгиз бўлиб, Қизил денгизга битта дарё ҳам бориб қуйилмайди. Денгиз сувида шундай катта миқдордаги туз борки, агар уни қазиб олинса, у бутун ер юзини, бир неча метр қалинликдаги қатлам билан қоплаши мумкин экан.

Қизил денгиз тўлқинларининг баландлиги қирқ метрга етиши мумкин. Ҳайбатли тўлқинлар айниқса у ерда сузиб кетаётган кемалар учун хавфлидир.

Дунёдаги энг совуқ денгиз -Шарқий Сибир денгизидир.

Энг саёз денгиз Азов денгизи бўлиб, унинг чуқурлиги ўн уч ярим метрдан ошмайди.

Барча денгизлар орасида Ўрта ер денгизи энг кўп давлатлар қирғоқларини ювиб туради. Денгиз тубида 300-400 градусгача қайнаб турадиган иссиқ гейзерлар бор, аммо даҳшатли босим туфайли денгиз суви қайнаб кетмайди.

Денгизлар ва океанлар Ернинг бутун яшаш мумкин бўлган юзасининг 99% ни ўз ичига олади.

Мовий кит ер юзидаги энг катта тирик мавжудот бўлиб, унинг юраги ҳажми бўйича машина билан таққосланади.

Денгиз музи, агар эритилса, уни ичиш мумкин. У фақат озгина шўр бўлади.

Денгизлар ва океанлар сайёрамиз юзасининг 71 фоизини эгаллайди ва сув захираларининг 99 фоизини ўз ичига олади.

Ер юзидаги энг узун тоғ тизмаси сув остидадир. Бу Ўрта океан тизмаси бўлиб, узунлиги 50 минг километрдан ошади, у бутун сайёрани ўраб олади.

Денгиз суви таркибида  20 миллион тоннага яқин олтин бор.

Дунё океанининг ўртача ҳарорати +3,5 Цельсий.

Дунёдаги энг йирик шаҳарларнинг 75 фоизи соҳилларда жойлашган. Дунё аҳолисининг 80 фоизи денгиз ёки океан қирғоқларидан юз километрдан кўп бўлмаган масофада яшайди.

Бир пайтлар Ўрта ер денгизи эгаллаган ҳудуд қуруқлик бўлган деган назариялар бор. Бу назарияга кўра,  дунё океани сатҳининг кўтарилиши туфайли Атлантика океанининг сувлари Гибралтар бўғози орқали бу ерга келиб қуйилган ва денгиз ҳосил бўлган  экан.

Доимий мавжуд бўлган энг катта гирдоблар Сцилла ва Харйбда, шунингдек Мальстрёмдир.

Шимолий денгиз ва Болтиқ денгизи улардаги сувнинг турли зичлиги туфайли аралашмайди.

Марснинг юзаси Ердаги океан тубига қараганда яхшироқ ўрганилган.

Осиё қитъаси остида улкан ер ости океани бор.

Денгиз тубида дарёлар ҳам оқади. Улар қатлам сувидан иборат ва денгиз суви билан аралашиб кетмайди.

Владимир Киндзерский

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг