Коронавируснинг пойтахт Пекинда тарқалишидан хавотирланаётган Хитой ҳукумати оммавий тестларга старт берди

0
1075
File Photo

Пекин Хитой пойтахтида касалликнинг янги тўқлини пайдо бўлишига қарши курашиш мақсадида юз минглаб одамларни коронавирус учун текширувдан ўтказишни бошлади.

Ўтган ҳафта давомида коронавирус билан касалланишнинг ўнлаб янги ҳолатлари қайд этилгандан кейин Хитой ҳукумати Пекиннинг жануби-ғарбидаги Хинфади бозорида ишлаган ёки ташриф буюрган ҳар бир кишини текширувдан ўтказа бошлади. Бу учун қарийб 100 минг кишилик жамоатчилик кучлари сафарбар қилинган.

Хинфади 21 миллион аҳолиси истиқомат қиладиган пойтахтдаги энг катта мева, сабзавот ва гўшт бозори бўлиб, мева ва сабзавотларининг 80 фоизи айнан шу бозор орқали етқазиб берилади.

Ўтган ҳафта охирида Хитой пойтахтида 90 дан ошиқ янги касалланиш ҳолатлари аниқлангандан сўнг Пекин соғлиқни сақлаш идоралари вируснинг янги тўлқинига йўл қўймаслик учун барча воситаларни ишга солмоқдалар.

 

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг