Эрон ўзининг коронавирусга қарши дорисини яратди. У августда сотувга чиқарилади

0
1926
Фото: AFP

Коронавирусга қарши Эронда тайёрланган янги дори мамлакатдаги беморлар учун уч ҳафта ичида сотувга чиқарилади, дея хабар берди ISNA.

Эрон фан ва технологиялар вице-президенти Сорена Саттари бу дори ҳақида 26 июль якшанба куни эълон қилди.

Унинг сўзларига кўра, бир қанча дори ишлаб чиқарувчи фирмалар мамлакатда коронавируснинг тарқалишини тўхтатиш учун мақтовга сазовор ишларни амалга оширмоқдалар. Жумладан, Ҳамадон вилоятидаги илм-фан боғидаги Эрон компаниялари коронавирус пандемияси билан курашда, хусусан мамлакатнинг тиббий жиҳозларга бўлган эҳтиёжини қондиришда муҳим роль ўйнамоқда.

Эронда коронавирус илк бор март ойида Шиалар учун муқаддас бўлган Қом шаҳрида аниқланганди. Эрон баҳорнинг дастлабки ойларида Италия, Испания ва Хитой кабилар қаторида дунёда коронавирус энг авж олган мамлакатлардан бири эди. Расмий статистикада айтилишича, ҳозиргача бу мамлакатда 291 172 киши коронавирусни юқтириб олган ва уларнинг 15 мингдан ортиғи вафот этган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг